
Ўзбек халқи фольклор санъатининг етакчи жанри бўлган бахшичиликни ҳарбий хизматчи, ҳодимлар ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш фольклор анъаналари ва қадриятларини сақлаш, ўрганиш, тарғиб этиш, ривожлантириш ҳамда улар орасидан бахшичилик санъатининг моҳир ижрочиларини аниқлаш мақсадида, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси жамоалари ўртасида “Бахшичилик санъати” кўрик танлови бўлиб ўтди.
Тадбир юқори савияда ташкиллаштирилиб, иштирокчилар томонидан куйланган куй-қўшиқлар, тадбир қатнашчиларини хушнуд этди.
Мазкур тадбир 2 та шарт асосида ташкиллаштирилиб, хакамлар хайъати томонидан хар бир иштирокчиларнинг чиқишлари бахоланиб борилди. Мусобақа натижаларига кўра Қўриқлаш бошқармаси жамоаси ғолиб деб топилди ва Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтадиган Ресублика босқичига ёлланмани қўлга киритди.