O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
17.09.2021
БАЪЗИ БИР ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ВИДЕОМУРОЖААТ ЮЗАСИДАН

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 01:30 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудида "Матиз" ҳамда "Дамас" русумли автомабиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида "Дамас" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонида турган 2007 йилда туғилган пиёда А.К.ни уриб юборгани ва натижада фуқаро А.К. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган бўйича Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракти хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасига асосланиб мазкур муносабатга қўшимча равишда шуни маълум қиламизки, давлат рақами 10 Z 954 SA бўлган “Матиз” русумли автомабил ҳайдовчиси фуқаро Т.М. айни дамда Миллий гвардия ходими эмас. У олдин Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасининг ходими бўлган ва ўз хохиши билан ишдан бўшатилган. Уни олдиндан таниган фуқаролар томонидан берилган маълумотга кўра ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирда Миллий гвардия ходими деб ёдга олинган.
Ҳолат юзасидан эса Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ушбу ҳайдовчи Т.М. га нисбатан ЎЗ.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва жорий йилнинг 15 сентябр куни эхтиёт чораси сифатида Суд қарори билан қамоққа олинган.

Охирги янгиликлар

Термиз шаҳридаги Президент мактабида камондан отиш ва чавандозлик спорт йўналишлари бўйича машғулотлар олиб борилди

Ёшларни от спорти ва камондан отиш спорт турларига кенг жалб этиш, уларни миллий ва қадимий ўйинларимизга қизиқтириш мақсадида, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган Президент мактабида, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан кўргазмали амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди.

05-12-2021

ТЕРМИЗДА «СПОРТ ҲАММА УЧУН» ШИОРИ ОСТИДА ПАРАСПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Термиз шаҳридаги "Алпомиш" ўйингоҳида, 3 декабрь – "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида "Спорт ҳамма учун" шиори остида вилоят параспорт фестивали ташкил этилди.

04-12-2021

НУКУС ШАҲРИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИДА СПОРТНИНГ КАМОНДАН ОТИШ ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Нукус шаҳридаги Президент мактабида спортнинг Камондан отиш тури бўйича Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 63 нафар Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва 60 нафар ёш спортчилар иштирок этди. Барча иштирокчилар беллашувлар мобайнида бу спорт тури бўйича ўзларининг маҳоратларини ҳа

03-12-2021