O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
14.09.2021
БИЗ СТРЕССНИ БИРГА ЕНГАМИЗ

Миллий гвардия Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси психолог мутахассислари томонидан Қўқон шаҳри бўлинмаси ходимлари билан «Биз стрессни бирга енгамиз» мавзусида психологик семинар-тренинг ўтказилди.

Тренинг жараёнида ходимларни гуруҳларга ажратган ҳолда, кичик гуруҳлар шаклида турли вазиятлар, инсон психикасидаги ўзгаришлар ва хизмат мобайнидаги мураккаб вазиятларга ечим топа олиш, ўзидаги тушкунлик ҳамда чарчоқни енгиш усуллари ва йўллари ўргатилди.

Шунингдек, психологик йўл орқали ходимларнинг қай даражада вазиятдан чиқишини текшириш ҳамда уларнинг хизмат жараёнида рўй берадиган руҳий зўриқишларини бартараф этишга қаратилган мавзулар юзасидан ўзаро фикр - мулоҳазалар алмашилди.

Охирги янгиликлар

БОЛА АСРАБ ОЛИШ ИСТАГИДАГИ ОТА-ОНАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота онасидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан, Чирчиқ шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ота-оналарига қайтариш, васий танлаш ва фарзандликка олишга кўмаклашиш мақсадида, бир гуруҳ оилалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

19-09-2021

ДОРИХОНАГА КИРГАН ШАХСНИНГ ҒАРАЗЛИ НИЯТИ АМАЛГА ОШМАДИ

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 22:32да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани қўриқлаш бўлими 1-сонли техник қўриқлаш марказига Ғазалкент шаҳар, Марказий МФЙ, Шифокорлар кўчасида жойлашган дорихонадан “ташвиш” хабари келиб тушган.

19-09-2021

ТРИАТЛОН СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йил 17 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг триатлон тури бўйича «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди.

18-09-2021