O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
06.04.2021
БЛАНКАЛАРНИ СОХТАЛАШТИРГАН ШАХС АНИҚЛАНДИ

2021 йилнинг 26 март куни, Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси 12-алоҳида отряди, Хўжаобод тумани ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, Хўжаобод тумани Қурама МФЙда яшовчи, 1993 й.т., фуқаро У.Н., ўзи ишлаётган фотостудиясида коронавирус инфекцияси натижалари текширилган ПЦР тест бланкаларини сохталаштириб тайёрлаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида 108 (бир юз саккиз) дона сохта ПЦР тест бланкалари расмийлаштириб олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228- модда билан жиноят иши қўзғатилган.

Охирги янгиликлар

ТУНГИ ЎҒИРЛИК ВАҚТИДА АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 22 апрель куни тунги соат 22:23да Бухоро вилоят Қўриқлаш бошқармасининг “Мониторинг маркази”га Бухоро шаҳар А.Навоий кўчасида жойлашган “Атланта” савдо дўконидан “Ташвиш” хабари келиб тушган.

23-04-2021

СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!

Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Педагогика ва психология факультети талабалари ҳамда Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-сонли математика фанига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг ўқитувчилари ва мураббийлари иштирокида "Спортини сев, спорт билан яша!" шиори остида "Уч авлод учрашуви" спорт мусобақаси ташкил этилди.

22-04-2021

СПОРТ-СОҒЛОМ ҲАЁТ ГАРОВИ

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, уларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида Янгиҳаёт тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи Янгиҳаёт туман кенгаши ҳамкорлигида туман ёшлари ўртасида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" шиори остида сузиш мусобақаси ўтказилди. Мусобақа қизиқарли ва муросасиз бўлиб, ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

22-04-2021