O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
27.07.2021
БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ КУБОГИ УЧУН СПОРТНИНГ "КИКБОКСИНГ" ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Термиз шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича 13 ёшдан 35 ёшгача бўлган спортчи ёшлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ташкил этилди. Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 100 нафардан ортиқ спортчилар 22 та вазн тоифасида ғолиблик учун беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз жангларга бой бўлган беллашувларда ўз вазн тоифасида устунликни қўлга киритган иштирокчилар диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, умумжамоа ҳисобида иштирокчиларнинг кўрсаткичлари баҳоланди ва унга кўра, 3-ўринни Қумқўрғонлик ёш спортчилар жамоаси, 2-ўринни Миллий гвардия жамоаси, 1-ўринни эса "Динамо" жисмоний-тарбия ва спорт жамияти аъзоларидан иборат жамоа эгаллаб, мусобақа кубогини қўлга киритдилар.

Охирги янгиликлар

БОЛА АСРАБ ОЛИШ ИСТАГИДАГИ ОТА-ОНАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота онасидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан, Чирчиқ шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ота-оналарига қайтариш, васий танлаш ва фарзандликка олишга кўмаклашиш мақсадида, бир гуруҳ оилалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

19-09-2021

ДОРИХОНАГА КИРГАН ШАХСНИНГ ҒАРАЗЛИ НИЯТИ АМАЛГА ОШМАДИ

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 22:32да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани қўриқлаш бўлими 1-сонли техник қўриқлаш марказига Ғазалкент шаҳар, Марказий МФЙ, Шифокорлар кўчасида жойлашган дорихонадан “ташвиш” хабари келиб тушган.

19-09-2021

ТРИАТЛОН СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йил 17 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг триатлон тури бўйича «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди.

18-09-2021