O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
14.09.2021
ГАЗ ҚУВУРЛАРИНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛАЁТГАН ШАХСЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармасига қарашли нефть ва газ конлари ва қувурларида содир этилиши мумкин бўлган талон-тарожлик ҳолатларини олдини олиш юзасидан Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси Ромитан туман Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 11 сентябрь куни тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида соат тахминан 17:00 ларда “Кулбешкак-Дояхотин” йўналишидан ташқарида жойлашган чўл ҳудудларида 4 нафар фуқаролар И.О.,К.Ҳ., Б.Ҳ., ва О.Т.лар газ қувурларини ноқонуний равишда кесиб олишаётган вақтида тегишли тартибда ушланиб, “Газ-66” русумли автомашинада ортилган қувурлар далилий ашё сифатида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қоракўл туман ИИБга хабар берилган.
Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Охирги янгиликлар

БОЛА АСРАБ ОЛИШ ИСТАГИДАГИ ОТА-ОНАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота онасидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан, Чирчиқ шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ота-оналарига қайтариш, васий танлаш ва фарзандликка олишга кўмаклашиш мақсадида, бир гуруҳ оилалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

19-09-2021

ДОРИХОНАГА КИРГАН ШАХСНИНГ ҒАРАЗЛИ НИЯТИ АМАЛГА ОШМАДИ

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 22:32да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани қўриқлаш бўлими 1-сонли техник қўриқлаш марказига Ғазалкент шаҳар, Марказий МФЙ, Шифокорлар кўчасида жойлашган дорихонадан “ташвиш” хабари келиб тушган.

19-09-2021

ТРИАТЛОН СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йил 17 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг триатлон тури бўйича «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди.

18-09-2021