
Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги муносабати билан куни кеча Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ташаббуси билан Пайариқ туманида жойлашган 53 - сонли умум ўрта таълим мактабида "Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ёшлар қалбида ҳарбийлик ва ватанпарварлик туйғуларини шакиллантиришни мақсад қилган мазкур тадбирда ҳарбий хизматчилар саф тайёргарлиги ва қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этишди. Шунингдек, мактабда йигит - қизлар учун ҳарбий қурол яроқлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Бу каби учрашувлар мактаб ўқувчиларини Ватанга муҳаббат ва садоқатли бўлиб етишишларида муҳим аҳамият касб этади.