
Ёшларнинг жисмонан баркамоллиги, саломатлиги бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири. Зеро, пандемия даврида биз яна спорт билан ҳамнафас бўлишни, жисмоний чиниқиш муҳим эканлигини англаб етдик.
Мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар ўртасида қишки таътил вақтини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-Алоҳида отряди ходимлари ҳамкорлигида Оқолтин туманидаги 7, 5-умумтаълим мактабларида тадбирлар ташкил этилди.
Мазкур тадбирда жами 70 нафар ўқувчи, 39 нафар уюшмаган ёшлар “Ким ватанга содиқ бўлса мендурман ўша” шиори остида иштирок этишди. Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақалар спортнинг шахмат, шашка, енгил атлетика ва бошқа турлари бўйича ўтказилди. Мусобақа якунида ғолиб жамолалар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Шунингдек, тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ўзларининг қуролли чиқишлари ва кўргазмали қурол-аслаҳалар намойиши билан ёшларда катта таасурот қолдиришди. Мазкур тадбирлар ёшларнинг ватанпарварлик руҳида камол топишлари ҳамда спортга қизиқишлари ошишига хизмат қилиши шубҳасиз.