O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
11.01.2021
МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА БОШҚАРМА БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 07-09 январь кунлари, Тошкент шаҳар Миллий гвардия «Динамо» ёпиқ ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари ходимлар орасида спортнинг Мини-футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақани Тошкент вилояти «Динамо» ЖТСЖ раиси подполковник Д.К.Назаров, Миллий гвардия Тошкент вилояти бошлиғи ўринбосарлари подполковник О.А.Абобакиров ва подполковник А.М.Зайниддиновлар очиб бердилар. Мусобақада вилоят қўриқлаш бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларидан тузилган 16 (ўн олти) жамоадан 128 (бир юз йигирма саккиз) нафар ходимлар иштирок этди. Қизғин баҳсларга бой таризда ўтган мусобақада фаҳрли 3 (учинчи) ўринни 2-алоҳида батальони жамоаси, 2 (иккинчи) ўринни Қўриқлаш бошқармаси Аппарати терма жамоаси ва фахрли 1 (биринчи) ўринни 1-алоҳида батальон терма жамоаси эгаллади. Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Охирги янгиликлар

МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 20 январь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари, уларнинг оила аъзолари билан мавжуд муаммолари ва бошқа масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

21-01-2021

ВАТАН ҲИМОЯСИ – ЁШЛАР ЗИММАСИДАГИ МУҚАДДАС БУРЧ

Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан Избоскан тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 32-сонли умумтаълим мактабида ватанпарварлик ғояларини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқ ва миллий армия ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкиллаштирилган тадбир давомида, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан қурол-аслаҳалар намойиши, қўл жанги санъатидан кўргазмали чиқишлар ҳавола этилди.

20-01-2021

УДДАБУРОННИНГ РЕЖАСИ АМАЛГА ОШМАДИ

2021 йил 17 январь куни тахминан соат 22:35 ларда Миллий гвардия Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси 10-алоҳида отряд ходимлари томонидан олинган маълумот асосида ўтказилган тадбир давомида, Янгиер шаҳрида жойлашган ”ИНТЕР ГРАИН” МЧЖ ташкилотига қарашли ун ишлаб чиқариш заводидан, 1986 йилда Ховос туманида туғилган, Тинчлик МФЙ да яшовчи фуқаро М. Б. томонидан яширин равишда 10 (ўн) қоп алоҳида ажратиб олинган ва шундан 4 (тўрт) қопини бино деворидан олиб ўтаётган вақтида, қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

20-01-2021