O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
21.07.2021
МУСТАҲКАМ БИЛИМ – СИФАТЛИ ХИЗМАТ ГАРОВИДИР

Бугунги кунда Қўриқлаш бош бошқармаси фаолиятини сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариш борасида Президент қарорлари асосида бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, улар томонидан кўрсатилаётган хизматларни сифатини яхшилаш борасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда профилактик тадбирлар мунтазам равишда олиб борилмоқда. Жумладан, куни кеча Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармасида вилоят Суди раиси Б.Полвонов иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда ходимларга қўриқланаётган объектларда хизматни ташкиллаштириш, шунингдек, объект ҳудудига кириш-чиқиш тартиби, фуқаролар билан ҳушмуомалада бўлиш ва шунга ўхшаш бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш берилди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутасаддиларга мурожаат қилиб, хизматни сифатли ташкил қилиш бўйича қўшимча маълумотларга эга бўлишди ҳамда келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни қай тартибда олдини олиш бўйича назарий билимларини мустаҳкамлашди.

Охирги янгиликлар

БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ КУБОГИ УЧУН СПОРТНИНГ «КИКБОКСИНГ» ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Термиз шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича 13 ёшдан 35 ёшгача бўлган спортчи ёшлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ташкил этилди.

27-07-2021