
Бугунги кунда Мамлакатимиз бўйлаб келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш мақсадида ватанпарварлик руҳидаги маданий-маърифий ҳамда турли спорт тадбирлари мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Эко парк” боғида Миллий гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси 2-алоҳида баьтальони ташаббуси билан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимяти ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида, “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам!” шиори остида навбатдаги марафон ташкил этилди. Унда 64-умумтаълим мактибининг ўқувчи ёшлари, туман аҳолиси ва соҳа ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Марафон иштирокчилари Миллий гвардия ҳарбий техник институти ҳарбий аркесторининг мусиқа садолари остида ҳаракатланишни бошлашди. Юқори кайфият улашувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга куч-ғайрат бағишлади десак муболаға бўлмайди. Таъкидлаш жоизки, бундай марафонлар ёш авлодни ватанпарварлик руҳида камол топишга, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга ундайди.