O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
21.07.2021
“Оила жамиятнинг кичик бир бўғини, оилада отанинг роли”

Миллий гвардия Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлимида “Оила жамиятнинг кичик бир бўғини, оилада отанинг роли” мавзусида психологик семинар машғулоти ўтказилди. Семинарда сўзга чиққанлар оила муқаддас эканлиги, фарзандлар тарбиясида отанинг роли муҳим аҳамият касб этиши, оиланинг жипслигини сақлаб қолишда ва бир-бирига ўзаро ҳурмат руҳини сингдиришда оила боши ота, оила психологиясини чуқур англаб етган бўлиши ва оилада етакчиликни қўлга олиш кераклиги ҳақида гапирдилар.

Шунингдек, семинарда ёш авлодни вояга етказишда ота-онанинг эътиборсизлиги ва келишмовчилиги натижасида фарзандлар ташқи, ёд ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани, меҳрсиз улғайишининг олдини олиш учун керакли тарбияни бериш ва етарлича вақт ажратиш зарурлиги хусусида ҳам тушунчалар берилди.

Охирги янгиликлар

БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ КУБОГИ УЧУН СПОРТНИНГ «КИКБОКСИНГ» ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Термиз шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича 13 ёшдан 35 ёшгача бўлган спортчи ёшлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ташкил этилди.

27-07-2021