O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
10.06.2021
ОИЛА — ЖАМИЯТ ВА ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган замонда давлатнинг ривожланишида оилаларнинг мустаҳкамлиги муҳим ўрин тутади. Замонавий, намунали ва фаровон оилани барпо этиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир.

Оилаларда юзага келадиган зиддиятлар ҳамда ажримларни олдини олиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни психологик руҳиятини ўрганиш орқали турли жиноятларни олдини олиш, тазйиққа учраган аёлларни ҳимоя қилиш мақсадида Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси психолог ҳарбий хизматчилари ҳамда Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш ходимлари билан ҳамкорликда бугунги кунда бир қатор чора тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, "Бўстон","Маданият", "Аҳиллик", "Тараққиёт" МФЙларда аҳоли ҳамда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар билан кунлик мулоқот олиб борилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган ҳолда, мавжуд муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Охирги янгиликлар

ХАТИРЧИЛИК ЁШЛАР СПОРТ БИЛАН ҲАМНАФАС

Ёз фасли, айниқса, болажонларимиз учун ўзгача шодлик ва шукуҳ олиб келади, ахир улар учун бу фаслда дарслар ва уй вазифаларидан озод бўлган таътил кунларини мароқли ўтказиш дамлари бошланади.

21-06-2021

МОЛ-МУЛК ДАХЛСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ТАРҒИБОТЛАР

Шу кунларда Миллий гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудларида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олишда Қўриқлаш бош бошқармаси қўриғига топширишнинг афзалликлари борасида аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

21-06-2021

ГИЁҲВАНД ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРАЁТГАН ШАХСГА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

2021 йил 19 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туман Ички ишлар ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий қисм ҳарбийлари ҳамкорлигида олиб борилган профилактик тезкор тадбир давомида, туманнинг "Жумабозор" МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ж.У. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, томорқасида 16 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини ноқонуний яширин равишда экиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.

21-06-2021