O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
22.04.2021
ОНА БОЛАНИНГ ҲАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ

  Жорий йилнинг 22 апрель куни тунги соат 01.20 ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи “Норин” дарёси устида жойлашган кўприк кирғоғига тушган нотаниш аёл номаълум сабабларга кўра, фарзанди билан биргаликда сувга ташлаган вақтида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро А.А. лар томонидан қутқарилиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
  Дастлабки суриштирувлар давомида ушбу аёл Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.М. бўлиб 2017 йилда туғилган фарзандини ўзига боғлаган ҳолда сувга ташлагани маълум бўлган.
  Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Охирги янгиликлар

ХАТИРЧИЛИК ЁШЛАР СПОРТ БИЛАН ҲАМНАФАС

Ёз фасли, айниқса, болажонларимиз учун ўзгача шодлик ва шукуҳ олиб келади, ахир улар учун бу фаслда дарслар ва уй вазифаларидан озод бўлган таътил кунларини мароқли ўтказиш дамлари бошланади.

21-06-2021

МОЛ-МУЛК ДАХЛСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ТАРҒИБОТЛАР

Шу кунларда Миллий гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудларида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олишда Қўриқлаш бош бошқармаси қўриғига топширишнинг афзалликлари борасида аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

21-06-2021

ГИЁҲВАНД ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРАЁТГАН ШАХСГА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

2021 йил 19 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туман Ички ишлар ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий қисм ҳарбийлари ҳамкорлигида олиб борилган профилактик тезкор тадбир давомида, туманнинг "Жумабозор" МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ж.У. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, томорқасида 16 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини ноқонуний яширин равишда экиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.

21-06-2021