O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
22.02.2021
СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!

       Жорий йилнинг 20 февраль куни Бойсун туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси 2-Алоҳида отряди, туман ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида, спортнинг "Қўл жанги" тури бўйича ёшлар ўртасида Сурхондарё вилояти чемпионати бўлиб ўтди.

       Мусобақада барча туманлардан 10-11, 12-13 ёш бўлган ўғил болалар ҳамда 14-15 ёшдаги қиз спортчилар қатнашиб беллашдилар.

       Умумий жамоа сифатида ғолиблар аниқланди. Унга кўра,
🥇1-ўринни Бойсун тумани жамоаси ёшлари эгалашди.
🥈2-ўринни Термиз шаҳри жамоаси қўлга киритди.
🥉3-ўрин эса Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари жамоаларига насиб қилди.
      Ғолиб бўлган спортчилар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари, медаллар ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.

Охирги янгиликлар

Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида ўтказилган “Бахшичилик санъати” Республика танлови якунланди

Кеча Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия тизимида ўтказилган "Бахшичилик санъати" танловининг Республика босқичи якунланди. Шу муносабат билан, Термиз шаҳридаги “Санъат саройида” ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

01-03-2021

ЖОЙЛАРДА САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 24 февраль куни Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани, Турон МФЙда жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида Гулистон ҳарбий прокурори, туман прокурори, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, туман Ҳокимлиги, Мудофаа ишлари бўлими ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида тумандаги уюшмаган ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

01-03-2021

ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ

Жорий йилнинг 27 февраль куни Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармасида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" байрами арафасида «Тўмарис издошлари» деб номланган кўрик танлов бўлиб ўтди.

27-02-2021