O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
27.07.2021
Чемпионлар билан учрашув

Юртимизда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасида қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунки спорт – аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда, турли зарарли одатларнинг олдини олишда ҳамда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Соҳада эришилаётган ютуқлар эса ҳар бир инсонга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси тизимида ҳам, спортнинг турли йўналишлари билан шуғулланиб, бир қатор нуфузли мусобақалар ҳамда чемпионатларда юксак натижаларга эришган спортчилар сафи талайгина.

Бугун вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник А.Умаров, айни пайтда соҳанинг ҳарбийлаштирилган назоратчи лавозимида фаолият юритаётган, қатор мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб, ғолиб бўлган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди. Самимий ва очиқ тарзда ўтган мулоқотда, бошқарма бошлиғи бундай ёшлар билан фахрланишини, уларнинг спортнинг “Қўл жанги”, “Бокс”, “Кикбоксинг”, “Кураш”, “Каратэ” ҳамда “Аралаш жанг санъатлари” бўйича эришган ютуқларини эътироф этди. Спортчиларнинг келгуси мусобақаларда пухта тайёргарлик кўриб, машқларда тобланишлари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Учрашувда иштирокчиларнинг савол ва таклифлари тингланди. Ўз навбатида чемпионлар ҳам, бундан кейин ҳам мамлакатимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилиш учун бор куч-ғайратларини сарфлашларини билдирдилар.

Охирги янгиликлар

БОЛА АСРАБ ОЛИШ ИСТАГИДАГИ ОТА-ОНАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота онасидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан, Чирчиқ шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ота-оналарига қайтариш, васий танлаш ва фарзандликка олишга кўмаклашиш мақсадида, бир гуруҳ оилалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

19-09-2021

ДОРИХОНАГА КИРГАН ШАХСНИНГ ҒАРАЗЛИ НИЯТИ АМАЛГА ОШМАДИ

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 22:32да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани қўриқлаш бўлими 1-сонли техник қўриқлаш марказига Ғазалкент шаҳар, Марказий МФЙ, Шифокорлар кўчасида жойлашган дорихонадан “ташвиш” хабари келиб тушган.

19-09-2021

ТРИАТЛОН СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йил 17 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг триатлон тури бўйича «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди.

18-09-2021