O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
03.05.2021
ШАХСИЙ МАСЪУЛИЯТ ВА МУСТАҲКАМ ИНТИЗОМ

Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида, шахсий таркиб билан очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ШТБИ бошлиғи полковник Б.Абдумаликов барча ҳарбий хизматчи ва ходимларга бугунги кунда юртимизда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлашда Миллий гвардия шахсий таркиби томонидан амалга оширилаётган ишлар фуқароларимизнинг эътирофларига сазовор бўлиб келаётганлигини таъкидлаб, бироқ шу билан бирга айрим ҳарбий хизматчи ва ходимлар томонидан хизмат ўташда йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан тўхталиб, ҳозирги кунда интернет ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалиб бораётган турли хил таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўйнашлари оқибатида, ўзлари билмаган ҳолда жиноят содир этиш ҳолатлари кузатилаётганлиги юзасидан алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, шахсий таркибга хизмат ёки шахсий автотранспорт воситасини бошқаришда, тегишли ҳужжатлар асосида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда бошқаришлари юзасидан тушунчалар берилиб, йўл қоидасига риоя этмасликнинг салбий оқибатларга олиб келиши юзасидан "Йўл-қоидаси умр фойдаси" мазмунида тайёрланган видео ролик қўйиб берилди.

Ушбу ўтказилган тадбир юзасидан куннинг иккинчи ярмида ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзолари таклиф этилиб, уларнинг ота-оналарига фарзандларининг хизмат ўташларида оиладаги муҳитнинг ўрни нақадар муҳимлиги таъкидланиб, оилада соғлом муҳитни мустаҳкамлаш борасида масъулиятли бўлишлари юзасидан тушунчалар берилди. Албатта ўтказилаётган бу каби тадбирлар келгусида шахсий таркиб ўртасида соғлом муҳитни яратилишига ҳамда турли хил кўринишидаги содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга хизмат қилади.

Охирги янгиликлар

СОҒЛОМ БОЛА — ЮРТ ТАЯНЧИ

Ёшларнинг таътилда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзи ва спорт машғулотларига қизиқишларини ошириш мақсадида Миллий гвардия Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўқув муассасаларида қатор спорт тадбирлари ташкиллаштирилмоқда.

16-05-2021

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ АМАЛДА

Мамлакатимизда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда, карантин белгиланган чекловлари, тартиб-қоидаларига риоя этиш жуда муҳим ўрин тутади.

16-05-2021

МЎЙНОҚДА «СТИХИЯ» ЭЛЕКТРОН МУСИҚА, САНЪАТ ВА ИЛМ – ФАН ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳрида «Стихия» электрон мусиқа, санъат ва илм - фан фестивали бўлиб ўтмоқда.

15-05-2021