O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
13.01.2021
ЮРТ ПОСБОНЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасида, ҳудудий Қўриқлаш бўлинмалари ходимлари иштирокида видеоселектор тарзида, Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари, Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник М.Ғаниев, соҳада хизмат олиб бораётган барча шахсий таркибни сана билан қизғин муборакбод этди. Юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталиги йўлида хизмат қилаётган соҳа фидойиларининг машаққатли меҳнатларини алоҳида эътироф этди. Шундан сўнг, байрам тадбирида намунали хизмат кўрсатиб келаётган соҳа жонкуярларидан бир гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг “Намунали хизматлари учун” III даражали кўкрак нишони, Миллий гвардиянинг эсдалик қўл соати, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Тадбир давомида, кўплаб ходимларга ташаккурномалар билдирилди. Иштирокчиларда кўтаринки кайфият бағш этган маросимда, тақдирланганлар юксак ишонч ва эътирофдан мамнун эканлигини, бундай эътибордан руҳланиб, тизимда янада масъулият ва шижоат билан фаолият юритишларини таъкидладилар.

Охирги янгиликлар

МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 20 январь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари, уларнинг оила аъзолари билан мавжуд муаммолари ва бошқа масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

21-01-2021

ВАТАН ҲИМОЯСИ – ЁШЛАР ЗИММАСИДАГИ МУҚАДДАС БУРЧ

Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан Избоскан тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 32-сонли умумтаълим мактабида ватанпарварлик ғояларини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқ ва миллий армия ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкиллаштирилган тадбир давомида, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан қурол-аслаҳалар намойиши, қўл жанги санъатидан кўргазмали чиқишлар ҳавола этилди.

20-01-2021

УДДАБУРОННИНГ РЕЖАСИ АМАЛГА ОШМАДИ

2021 йил 17 январь куни тахминан соат 22:35 ларда Миллий гвардия Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси 10-алоҳида отряд ходимлари томонидан олинган маълумот асосида ўтказилган тадбир давомида, Янгиер шаҳрида жойлашган ”ИНТЕР ГРАИН” МЧЖ ташкилотига қарашли ун ишлаб чиқариш заводидан, 1986 йилда Ховос туманида туғилган, Тинчлик МФЙ да яшовчи фуқаро М. Б. томонидан яширин равишда 10 (ўн) қоп алоҳида ажратиб олинган ва шундан 4 (тўрт) қопини бино деворидан олиб ўтаётган вақтида, қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

20-01-2021