O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
07.04.2021
ЯШИРИНЧА ОЛИБ ЧИҚИШ РЕЖАСИ ИШ БЕРМАДИ

2021 йил 3 апрель куни тахминан соат 15:50ларда 1990 й.т., Сирдарё вилояти Сардоба туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н.С., ўзи ишлаб келаётган "Индорама агро" ХК МЧЖ Машина ва тракторлар паркидан 1 дона умумий баҳоси 1.523200 (бир миллион беш юз йигирма уч минг икки юз ) сўм бўлган “Перфоратор” ускунасини яширин равишда олиб чиқаётган вақтида ушбу объектда хизмат олиб бораётган Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳарбийлаштирилган қўриқлаш командаси назоратчилари томонидан аниқланиб, ускуна холислар иштирокида ўрнатилган тартибда ташкилотга қайтарилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли суд томонидан жарима чораси қўлланилган.

Охирги янгиликлар

ТУНГИ ЎҒИРЛИК ВАҚТИДА АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 22 апрель куни тунги соат 22:23да Бухоро вилоят Қўриқлаш бошқармасининг “Мониторинг маркази”га Бухоро шаҳар А.Навоий кўчасида жойлашган “Атланта” савдо дўконидан “Ташвиш” хабари келиб тушган.

23-04-2021

СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!

Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Педагогика ва психология факультети талабалари ҳамда Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-сонли математика фанига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг ўқитувчилари ва мураббийлари иштирокида "Спортини сев, спорт билан яша!" шиори остида "Уч авлод учрашуви" спорт мусобақаси ташкил этилди.

22-04-2021

СПОРТ-СОҒЛОМ ҲАЁТ ГАРОВИ

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, уларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида Янгиҳаёт тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи Янгиҳаёт туман кенгаши ҳамкорлигида туман ёшлари ўртасида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" шиори остида сузиш мусобақаси ўтказилди. Мусобақа қизиқарли ва муросасиз бўлиб, ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

22-04-2021