O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
14.09.2021
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА МУҲИМ ПОЙДЕВОР

Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болаларнинг билими, тарбияси, шунингдек, илм ва фанларга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бирга соғлом бўлиб вояга етишини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ҳам кўплаб самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Хўжайли туманидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ватанпарварлик дарслари, шу билан бирга уларни жамиятда ўз ўрнига эга бўлишига кўмаклашиш ҳамда касбга йўналтириш борасида бошқарма томонидан ташкил этилган ўқув курсларида машғулотлар ўтказилмоқда.

Машғулотларда ёшлар компьютер технологияларни йиғиш, таъминлаш ва такомиллаштириш, видео кузатув воситаларини ўрнатиш бўйича кенг тушунчаларга эга бўлмоқда.

Охирги янгиликлар

БОЛА АСРАБ ОЛИШ ИСТАГИДАГИ ОТА-ОНАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота онасидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан, Чирчиқ шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ота-оналарига қайтариш, васий танлаш ва фарзандликка олишга кўмаклашиш мақсадида, бир гуруҳ оилалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

19-09-2021

ДОРИХОНАГА КИРГАН ШАХСНИНГ ҒАРАЗЛИ НИЯТИ АМАЛГА ОШМАДИ

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 22:32да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани қўриқлаш бўлими 1-сонли техник қўриқлаш марказига Ғазалкент шаҳар, Марказий МФЙ, Шифокорлар кўчасида жойлашган дорихонадан “ташвиш” хабари келиб тушган.

19-09-2021

ТРИАТЛОН СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йил 17 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг триатлон тури бўйича «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди.

18-09-2021