O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
10.06.2021
ЁШЛАР ОТ СПОРТИГА ЖАЛБ ЭТИЛМОҚДА

Президентимизнинг 2021 йилнинг 11 март кунидаги "Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори, мамлакатимизда аҳоли ўртасида от спортини ривожлантириш, уни янада тарғиб этишга муҳим омил бўлди. Юртимизнинг жануби Сурхон воҳасида ҳам аҳолининг зотдор отларни боқишга, айниқса отнинг Қорабайир зотини кўпайтиришга, уларни улоқ-кўпкари мусобақаларига тайёрлашга катта тажрибаси бор. Эндиликда вилоятда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шеробод тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан ҳам аҳоли, айниқса ёшларни отга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган тарғибот ишлари бошлаб юборилди. Шеробод туманида истиқомат қилувчи чавондозлар ҳам ушбу тадбирларга жалб этилиб, улар ёшларга отнинг Қорабайир зоти, унинг хусусиятлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар. Миллий қадриятларимиз, аждодларимизнинг Қорабайир оти билан боғлиқ ҳаётий кечинмалари ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, от минишнинг тартиблари, уни боқишнинг сирлари ва спорт мусабақаларига тайёрлаш жараёнлари тўғрисида ҳам қизиқарли маълумотлар берилди.

Охирги янгиликлар

МОЛ-МУЛК ДАХЛСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ТАРҒИБОТЛАР

Шу кунларда Миллий гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудларида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олишда Қўриқлаш бош бошқармаси қўриғига топширишнинг афзалликлари борасида аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

21-06-2021

ГИЁҲВАНД ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРАЁТГАН ШАХСГА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

2021 йил 19 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туман Ички ишлар ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий қисм ҳарбийлари ҳамкорлигида олиб борилган профилактик тезкор тадбир давомида, туманнинг "Жумабозор" МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ж.У. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, томорқасида 16 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини ноқонуний яширин равишда экиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.

21-06-2021

Коронавирус – ҳали чекингани йўқ!

Юртимизда жорий этилган карантин талабларининг қўпол равишда бузилиши, аҳоли ўртасида каронавирус инфекциясининг кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Эпидемилогик вазиятга оид тартиб ва қоидалар ҳали амалда бўлишига қарамай, жойларда беэтиборлик ҳолатлари кўплаб учраб турибди.

20-06-2021