O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
21.07.2021
Ўзбекистонда энг кўп содир қилинаётган фирибгарлик жиноятлари

Республика Ички ишлар вазирлигининг маълумотлари ва Мамлакатимизда кунлик содир этилаётган жиноятлар таҳлил этиб чиқилганда, энг кўп фирибгарлик жиноятлари қуйидаги соҳаларда учрамоқда:

  • ноқонуний ер олиб бериш масалаларида;
  • чет элга яхши жойга ишга жойлаштираман деб алдашлар;
  • янги қурилган домлар ва уй олди-сотдисидаги фирибгарликлар;
  • ўқишга киритиб қўяман ёки ўқишини бошқа жойга кўчиртириб бераман деган алдовлар;
  • ишга киритиб қўяман деб одамларни ишончига кириш жиноятлари энг оммалашиб бораётган фирибгарлик турлари ҳисобланади.

    P.S. Огоҳ бўлинг! Сизга чет элга зўр жойга ишга жўнатаман деб, катта танишларим бор, улар орқали ер олиб бераман деб ёки фалон киши қариндошим бўлади, улар ёрдамида ишга киритиб қўяман, Сиз хизмат ҳақини тўласангиз бўлди деб таклиф билдирса, билингки фирибгарга учрабсиз. Алданиб қолмаслик учун бундай шубҳали таклифларни рад қилинг ёки тегишли органга мурожаат қилинг. Чув тушиб қолишингиз ҳеч гап эмаc

Охирги янгиликлар

БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ КУБОГИ УЧУН СПОРТНИНГ «КИКБОКСИНГ» ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ

Куни кеча Термиз шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича 13 ёшдан 35 ёшгача бўлган спортчи ёшлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа ташкил этилди.

27-07-2021