O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
07.04.2021
ҚУРИЛИШ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИШГА УРИНГАН ШАХСЛАР УШЛАНДИ

  Жорий йилнинг 05 апрель куни соат 21:00ларда Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида отряди тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари Кармана туман Навоий иқтисодий зонасида жойлашган объектлар атрофида йўналиш бўйлаб хизмат олиб бораётган вақтларида, ушбу ҳудуддаги ишлаб чиқариш заводларидан бирининг дарвозаси олдида ДСП маҳсулотлари юкланган сариқ рангли “Nexia” русумли автотранспорт воситаси шубҳали тарзда турганлигини аниқлашган.

  Зудликда мазкур обьект атрофи кўздан кечирилганда шубҳали шахслар яшириниб ётганлиги аниқланиб, ушланган ҳамда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида воқеа жойига Кармана тумани 1-сонли ИИБ тегишли  хизмат ходимлари  чақиртирилиб, ўрнатилган тартибда далилий ашёлар билан топширилган.

  Дастлабки суриштирув натижасида ушбу шахслар ДСП ишлаб чиқариш заводида қоровул бўлиб ишловчи 1994 йилда Навбаҳор туманида туғилган фуқаро Х.И. ҳамда “Nexia” русумли автотранспорт воситаси эгаси 1995 йилда Навбаҳор туманида туғилган Х.Э., далилий ашё сифатида олинган  қурилиш маҳсулотларининг умумий баҳоси 4.200.000 (тўрт миллион икки юз минг) сўм эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Охирги янгиликлар

ТУНГИ ЎҒИРЛИК ВАҚТИДА АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 22 апрель куни тунги соат 22:23да Бухоро вилоят Қўриқлаш бошқармасининг “Мониторинг маркази”га Бухоро шаҳар А.Навоий кўчасида жойлашган “Атланта” савдо дўконидан “Ташвиш” хабари келиб тушган.

23-04-2021

СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!

Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Педагогика ва психология факультети талабалари ҳамда Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-сонли математика фанига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг ўқитувчилари ва мураббийлари иштирокида "Спортини сев, спорт билан яша!" шиори остида "Уч авлод учрашуви" спорт мусобақаси ташкил этилди.

22-04-2021

СПОРТ-СОҒЛОМ ҲАЁТ ГАРОВИ

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, уларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида Янгиҳаёт тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи Янгиҳаёт туман кенгаши ҳамкорлигида туман ёшлари ўртасида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" шиори остида сузиш мусобақаси ўтказилди. Мусобақа қизиқарли ва муросасиз бўлиб, ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

22-04-2021