O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
04.01.2021
Техник қўриқлаш марказлари орқали қўриқлаш

Бугунги кунда техник хавфсизлик тизимлари ишончли қўриқловни таъминлашнинг ажралмас қисмига айланди.
Хавфсизлик тизимлари ҳамда техник воситалари ёрдамида объектлар қўриғини ташкил қилиш – бу объектларга ўрнатилган қўриқлаш сигнализация воситалари ва тизимлари орқали объектнинг ҳолатини туну кун мониторинг қилиш, ҳамда “Ташвиш” хабари тушганда объектга тезкор ҳаракатланувчи гуруҳнинг чиқиши.
Объектни техник қўриқлаш – қўриқланаётган объектга рухсатсиз кириш, ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларни хавфини олдини олиш, мол-мулкни, фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш.
Техник воситалар ёрдамида мол-мулкни қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қўриқлаш тизимларини ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, малакали, сертификатга эга мутахассислар томонидан амалга оширилиши;
- объектларда содир бўлаётган ҳолатларни қайд этиб бориш;
- тезкор ҳаракатланувчи гуруҳни “Ташвиш” тугмаси орқали чақириш имкониятининг мавжудлиги;
- маълумотларни узатишда бир нечта алоқа каналларидан фойдаланиш;
- маълумотларни узатиш каналларини доимий назорат қилиб турилиши;
- объектларни қўриққа топшириш ва ечиш ҳамда ташвиш хабари тўғрисида SMS-хабарлаш.

Қўриқланаётган объектда техник хавфсизлик тизимлари мавжуд бўлганда “Ташвиш” хабари сигнали қўриқлаш мониторинг марказига тушади. Марказ операторининг мониторида объект ҳақидаги барча зарурий маълумотлар, шунингдек ташвиш хабарининг турлари акс этади. Зудлик билан қўриқдаги объектга тезкор гуруҳ жўнатилади. Зарурият бўлганда ташвиш хабарининг хусусиятидан келиб чиқиб ички ишлар органлари ходимлари, ёнғин хавфсизлиги ёки бошқа хизматлар хабардор этилади. Навбатчи оператор шунингдек объект рахбарига ёки унинг ишончли вакили билан алоқага чиқиб воқеа ёки ҳолат бўйича огоҳлантиради.
Объектларни техник қўриқлаш жисмоний шахслар билан комплекс тарзда ёки алоҳида хизмат тури сифатида амалга оширилади. Бу объект хавфсизлигини таъминлаш даражасини пасайтирмаган ҳолда қўриқлаш харажатларини тежашга, шунингдек, инсон омилини камайтиришга имкон беради.

Фуқаро хонадонларини қўриққа олиш ва жихозлаш тартиби

Юридик шахслар объектларини қўриққа олиш ва жихозлаш тартиби

Қўриқлаш хизматининг бир ойлик ўртача тўлов миқдорини онлайн тарзда хисоблаб чиқиш учун қуйидаги тугмани босинг

Қўриқлаш хизматининг Техник қўриқлаш марказлари орқали қўриқлаш тури билан ўз мол-мулкингизни қўриқлашни истасангиз онлайн тарзда ариза қолдиринг