O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
29.01.2021
ХОРИЖИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан хорижий шериклар билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасида кўплаб тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, 2021 йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш Бош бошқармаси ва Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди.

Мазкур тадбир бутун дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси туфайли онлайн шаклда амалга оширилди.
Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти бошлиғи милиция полковниги А. Шепелев Миллий гвардия Қўриқлаш Бош бошқармаси билан ҳамкорлик қилишдан ўз мамнуниятини билдириб, келгусида мамлакатларимиз равнақи учун биргаликдаги тадбирларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.