O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
19.02.2021
"РАДИКАЛИЗМ, ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ЁШЛАРНИНГ РОЛИ" МАВЗУИДАГИ ХАЛҚАРО ОНЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯ

Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдонларда илгари сурилган ташаббусларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Ёшлар ишлари бўйича агентлиги тегишли тузилмалар билан биргаликда жорий йилнинг 18 февралида "Нyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасида "Радикализм, экстремизм ва терроризмга қарши курашишда ёшларнинг роли" мавзусида халқаро видеоконференция ташкил қилди.

Ушбу тадбирда халқаро ва миллий экспертлар, ШҲТга аъзо давлатлар ёшлар ташкилотлари, АИЧК, МДҲ, БМТнинг Тараққиёт дастури, ЭХҲТ, БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакиллари иштирок этди.

Халқаро конференция давомида қатор давлат ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари билан бирга кириш сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари — Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник М.Ғаниев сўзга чиқди.

У ўзининг очилиш нутқида конференция иштирокчиларига Ўзбекистон Миллий гвардияси томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни соғлом турмуш тарзи ва спортга жалб қилиш, шунингдек ватанпарварлик, миллий менталитетимизга ёт бўлган радикал ва диний ғояларни рад этиш руҳида тарбиялаш соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида ахборот берди.

Тадбирда ёшларни радикализм, экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишга жалб қилиш соҳасидаги миллий ва халқаро ҳамкорлик механизмлари доирасида Ўзбекистон Миллий гвардиясининг ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.