Please wait...

We are checking your browser... apo.mymdb.info

Please stand by, while we are checking your browser...

Why do I have to complete a CAPTCHA?

Completing the CAPTCHA proves you are a human and gives you temporary access to the web property.

What can I do to prevent this in the future?

If you are on a personal connection, like at home, you can run an anti-virus scan on your device to make sure it is not infected with malware.

If you are at an office or shared network, you can ask the network administrator to run a scan across the network looking for misconfigured or infected devices.

table
Please Wait... | Cloudflare

Ишга қабул қилиш тўғрисида
O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar

Қўриқлаш бошқармаларининг Ҳарбийлаштирилган қоровуллик лавозимига ишга қабул қилиш тартиби

  1. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмаларига Ўзбекистон Республикасининг муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув захирасида хизматни ўтаган, жисмонан соғлом (белгиланган жисмоний тайёргарлик нормативларни топширган ҳолда), соғлиги ҳолати юклатилаётган хизматни бажаришга тўлиқ жавоб берадиган фуқаролар олинади (бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар бундан мустасно).
    Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига бўйи 175смдан кам бўлмаган эркаклар ва 165смдан кам бўлмаган аёллар қабул қилинади.
    Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик
    ва йигирма бешдан катта бўлмаган, тегишли маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
  2. Қуйидаги шахсларнинг:
    - доимий яшаш жойига эга бўлмаган;
    - уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган;
    - қасддан жиноят содир этган жинояти учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган;
    - жиноий жазони ўтаётган;
    - мулкка тажовуз қиладиган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун бир йил мобайнида такроран маъмурий жавобгарликка тортилган;
    - руҳий касалликларга, гиёҳвандликка, токсикоманияга, алкоголизмга чалинган бемор сифатида диспансер ҳисобида турган, шунингдек, соғлиғининг ҳолати тўғрисида тегишли тиббий хулоса тақдим этмаган;
    - суд томонидан муомилага лаёқатсиз деб топилган ёки муомала лайёқати чекланган;
    умумий ўрта маълумотга эга бўлмаган шахсларнинг идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмаларига ишга қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
  3. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмаларига ходимларни ишга қабул қилишни расмийлаштириш қўриқлаш бошқармаларининг кадрлар билан ишлаш бўлимлари томонидан, номзодларни расмийлаштириш тартиб-қоидаларига асосан амалга оширилади.
  4. Хизматга (кейинги ўринларда – номзод) шахс Қўриқлаш бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
    - хизматга қабул қилиш тўғрисида ариза;
    - паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
    - туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
    - ФҲДЁ органларидан маълумотнома (туғилганлик ҳақида гувоҳномага ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки алмаштирилган ҳолларда);
    - қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
    - 3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита фотосурат (бош кийимсиз);
    - номзоднинг таржимаи ҳоли;
    - анкета-маълумотнома;
    - ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда);
    - ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
    - асли кўрсатилган ҳолда ҳарбий гувоҳнома нусхаси;
    - асли кўрсатилган ҳолда меҳнат дафтарчасининг нусхаси (агарда мавжуд бўлса).
    - Хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида номзоддан ёки тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмаларидаги ишга қабул қилинган ишчи-хизматчиларга белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси расмийлаштириб берилади.
  5. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмаларида ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш, уларни бўшатиш амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ амалга оширилади.
  6. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси ходимлари белгиланган дастур ва режа тақсимотига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида бир ойлик бошланғич тайёргарлик курсларидан ўтадилар.
  7. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмалари ходимлари учун хизмат ва жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ҳамда жисмоний тайёргарлик вақти ҳисобга олинган ҳолда иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш белгиланади.

———————————————————————————

Қўриқлаш бошқармаларининг сафдорлик лавозимига ишга қабул қилиш тартиби

  1. Хизматга 175 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 165 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади.
  2. Хизматга ихтиёрий равишда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшда бўлган Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларининг тегишли касбий тайёргарликка эга, тайёргарлик машғулотлари ва танлов босқичларидан ўтган ишчи ва хизматчилари орасидан (бундан тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган номзодлар мустасно) танлаб олиш орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
    Эркаклар Миллий гвардия қўриқлаш хизматига киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташи ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтиши керак.
  3. Хизматга (кейинги ўринларда – номзод) шахс Қўриқлаш бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
    - хизматга қабул қилиш тўғрисида ариза;
    - паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
    - туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
    - ФҲДЁ органларидан маълумотнома (туғилганлик ҳақида гувоҳномага ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки алмаштирилган ҳолларда);
    - қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
    - 3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита фотосурат (бош кийимсиз);
    - номзоднинг таржимаи ҳоли;
    - анкета-маълумотнома;
    - ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда);
    - ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
    - асли кўрсатилган ҳолда ҳарбий гувоҳнома нусхаси;
    - асли кўрсатилган ҳолда меҳнат дафтарчасининг нусхаси (агарда мавжуд бўлса).
    Хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида номзоддан ёки тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
  4. Хизматга қабул қилиш номзоднинг доимий жойи бўйича қўриқлаш бошқармаси томонидан дастлабки ва якуний танловлар асосида амалга оширилади.
    Танловлар номзоднинг хохишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.
  5. Дастлабки танлов тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
    -дастлабки суҳбат;
    -психологик тест;
    -умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.
    Дастлабки танлов тадбирлари уларнинг турларидан келиб чиқиб, тегишли мутахассислар томонидан ўтказилади.
    Дастлабки танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш Миллий гвардия қўриқлаш хизматининг кадрлар бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Номзоднинг тегишли ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштирилганидан сўнг, унга хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссиясига йўлланма берилади. Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, Миллий гвардия қўриқлаш хизматда иш фаолиятини ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, шунингдек, содир этган жинояти учун муқаддам судланган (қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган ва амнистия акти қўлланилгандан қатъи назар) фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин эмас.Хизмат ўташга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Хизматга кирувчи номзодларга хизмат сири ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланадиган ҳамда ошкор этилиши ман этиладиган махсус талаблар ҳам ўрнатилади. Номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш давомида хизматга қабул қилинишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар (хизматга қабул қилиш учун умумий ва махсус талабларга мос келмаслик) аниқланган тақдирда, уни шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш тўхтатилиб, хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ваколатли раҳбар томонидан қарор қабул қилинади, бу ҳақда номзодга хабар берилади. Шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилиб, ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган тақдирдагина, номзод якуний танловга қўйилади.
  6. Якуний танлов номзод билан якка тартибдаги суҳбат шаклида ўтказилиб, суҳбат давомида унинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек ходим учун зарур бўлган бошқа маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим хислатлар баҳоланади. Якуний суҳбат натижалари кўра номзоднинг хизматга касбий жиҳатдан яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.
  7. Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди. Якуний танловда, қоида тариқасида, бир лавозимга камида иккита номзод иштирок этиши лозим. Хизматга, мавжуд бўш лавозимларни ҳисобга олган ҳолда якуний танлов натижаларига кўра якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар қабул қилинади.
  8. Дастлабки танлов синовларининг биридан ёки якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўта олмаган номзод, мазкур синовларни дастлабки танлов бошланган кундан бошлаб ўн икки ой ичида такроран топшириши мумкин.