Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 20 январь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари, уларнинг оила аъзолари билан мавжуд муаммолари ва бошқа масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
21-01-2021Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан Избоскан тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 32-сонли умумтаълим мактабида ватанпарварлик ғояларини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқ ва миллий армия ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкиллаштирилган тадбир давомида, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан қурол-аслаҳалар намойиши, қўл жанги санъатидан кўргазмали чиқишлар ҳавола этилди.
20-01-20212021 йил 17 январь куни тахминан соат 22:35 ларда Миллий гвардия Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси 10-алоҳида отряд ходимлари томонидан олинган маълумот асосида ўтказилган тадбир давомида, Янгиер шаҳрида жойлашган ”ИНТЕР ГРАИН” МЧЖ ташкилотига қарашли ун ишлаб чиқариш заводидан, 1986 йилда Ховос туманида туғилган, Тинчлик МФЙ да яшовчи фуқаро М. Б. томонидан яширин равишда 10 (ўн) қоп алоҳида ажратиб олинган ва шундан 4 (тўрт) қопини бино деворидан олиб ўтаётган вақтида, қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.
20-01-2021Ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларини шакллантириш мақсадида Миллий Гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан кенг қамровли турли спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда.
19-01-2021Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси, “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Мўйноқ тумани ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими ва Маданият бўлими билан ҳамкорликда Мўйноқ ёшлари учун туман Маданият бўлимида маданий ва маърифий тадбир ўтказилди.
19-01-2021Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизматида ҳам, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
18-01-2021Миллий гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси 2 - алоҳида отряди, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этиб келинаётган спорт мусобақаларининг навбатдагиси бўлиб ўтди.
18-01-2021Жорий йилнинг 16-январь куни Нукус туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси 7-алоҳида отряди ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакиллантириш, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб боришини таъминлаш мақсадида 2007-2008, 2010-2011 йиллари туғилган ёш ўспирим қиз ва ўғил болалар орасида «Биз буюк юрт фарзандларимиз» шиори асосида спортнинг бокс тури бўйича «Ҳоким кубоги» учун мусобақа ташкиллаштирилди.
16-01-2021Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан тадбир ташкил этилди.
16-01-2021