O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
23.11.2022
АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ДОИМИЙ ХИЗМАТГА ШАЙЛИГИ ТЕКШИРИЛДИ

Куни кеча “Қўриқлаш” бош бошқармаси шахсий таркиби иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган автоҳалокатларнинг олдини олиш, йўлларда ҳаракатланиш тартиби, ноқулай об-ҳавода ҳаракат иштирокчиси сифатида машиналарни бошқариш усуллари муҳокама этилди ҳамда хизмат автотранспорт воситалари мавсумий кўрикдан ўтказилди.

Дастлаб Миллий гвардия Марказий девони автомобиль инспекцияси бошлиғи подполковник М. Халилов ҳамда “Қўриқлаш” бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник З. Бўронов томонидан ходимлар билан давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида мутасаддилар янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари билан ходимларни таништиришар эканлар, хизмат автомобилларида ҳаракатланиш вақтида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ёғингарчилик шароитида машиналарнинг техник ҳолатини доимий назорат қилиш лозимлиги тушунтирилди. 2021-2022 йиллар давомида ҳарбий хизматчи ва ходимлар томонидан содир этилган салбий ҳолатлар танқидий муҳокама этилиб, аниқ мисоллар билан тўхталиб ўтилди. Учрашув давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш борасидаги тарғибот лавҳаси ходимлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, “Қўриқлаш” бош бошқармасига бириктирилган хизмат автомобилларининг техник ҳолати ҳам навбатдаги техник кўрикдан ўтказилиб, уларнинг қишги мавсумга шайлиги назоратдан ўтказилди, аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022