
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник Маъмиржон Ғаниев етакчилигидаги гуруҳ аъзолари жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида вилоятнинг Ўзбекистон, Бағдод, Данғара ҳамда Бешариқ туманларида ўрганиш олиб бордилар.



Дастлаб, жойлардаги сектор раҳбарлари билан учрашиб, ҳудудда юзага келаётган муаммолар, фуқаролар орасида турли кўнгилсиз воқеаларнинг келиб чиқишини олдини олишга қаратилган амалий ишлар билан танишиб чиқилди. Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан ҳамкорликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, мол-мулкларни ишончли қўриқлаш мақсадида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.



Шундан сўнг туманлар марказлари ва аҳоли гавжум бўладиган жойлардаги савдо дўконлари ҳамда фуқаро хонадонларига содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида замонавий видеокузатув камералари ҳамда сигнализация воситаларини ўрнатиш ишлари олиб борилди.


Республика ишчи гуруҳининг фаолияти давом этмоқда.