
Йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига ҳайдовчи ҳам пиёда ҳам бир хилда амал қилиши лозим. Бу масъулият ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қодир. Худди мана шу ҳаётий ҳақиқат бугун қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги, билим савияси юксалар экан қонунлар ўз-ўзидан ишлай бошлайди.


Қўриқлаш бош бошқармаси Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони ходимлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари билан иштирокида улар орасида янги йўл қоидалари ва белгиларини мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.



Унда автомобиль бошқараётганда белгиланган барча қонун-қоидаларга риоя қилиш, соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Таъкидланганидек, йўлларда тартибли ҳаракатланиш орқали ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлиги таъминланади ҳамда юзага келиши мумкин бўлган турли автоҳалокатларнинг олди олиниши мумкин.