O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
07.02.2023
БУЮК ШОИР АЛИШЕР НАВОИЙ 582 ЁШДА

Улуғ шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони Ҳазрати Мир Алишер Навоийнинг 582 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети қошида ташкил этилган Алишер Навоий музейига ташриф буюришди.

Ушбу илмий амалий лабораторияда Алишер Навоийга тегишли 2000 дан ортиқ экспонатлар мавжуд бўлиб, ходимлар музейни кўздан кечириш жараёнида шоирнинг бебаҳо ижоди, илмий маънавий мероси ва ўлмас дурдона асарлари билан танишиш имконига эга бўлишди.

Экскурсия давомида "Қўриқлаш" хизмати ходимларига мутафаккирнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда бетакрор фаолияти хусусида кўплаб маълумотлар берилди.