O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
22.11.2022
Жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давра суҳбати ўтказилди

Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ҳамда шахсий таркиб иштирокида "Қўриқлаш" соҳасида сўнгги вақтларда амалга оширилган ишлар таҳлили, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида масъул раҳбарлар томонидан бугунги кунда кенг тарқалган ҳуқуқбузарликлар ҳақида тўхталиб ўтилди ва барча огоҳликка чақирилди. Шу билан бир қаторда, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларда юксак анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантириш, ҳуқуқий саводхонлиги, билим ва кўникмаларни янада ошириш кераклиги бўйича тавсиялар берилди.

Ўтказилаётган бу каби давра суҳбатлари чин маънода тадбир иштирокчиларига турли зарарли иллатларнинг олдини олиш борасида кўплаб маълумотларга эга бўлишлари ҳамда хизмат фаолиятларини янада самарали олиб боришлари учун кенг замин яратмоқда.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022