O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
13.01.2022
ЖОЙЛАРДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНМОҚДА

Бугун Жиззах вилоят ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан вилоят ҳудудида жойлашган барча куч тузулмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари ва аёл ҳарбий хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди. 200 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашган мусобақада “3000 метрга югуриш”, “Шахмат-шашка”, “Стол тенниси”, “Волейбол” ва “Бадминтон” спорт турлари бўйича баҳс олиб бордилар. Қизғин беллашувларга бой тарзда ўтган мусобақа якунида ғолибларга вилоят ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар Самарқанд шаҳрида ҳам бўлиб ўтди. Ёшларда ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган "Халқ билан армия - бир тану бир жон" шиори остида "Саломатлик учун 5000 қадам" оммавий пиёда юриш марафони ўтказилди. Шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган масофани Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, Ички ишлар ходимлари ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва бошқа таркибий тузилмалар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан иборат 3000 нафардан ортиқ катта кичик иштирок этди. Юриш марафонидан сўнг саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар республика бўйлаб давом этмоқда.

Охирги янгиликлар

МАМЛАКАТИМИЗ МЕРГАНЛАРИ ХАЛҚАРО ТУРНИРДА 1-ЎРИННИ ЭГАЛЛАШДИ

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва камондан отиш миллий терма жамоа аъзолари 17-25 январь кунлари Россия Федерациясининг Орёл шаҳрида дўстлик учрашуви очиқ халқаро турнирида иштирок этишди.

26-01-2022

ФУРСАТДАН ФОЙДАЛАНМОҚЧИ БЎЛГАН ЎҒРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 25 январь куни республикамиз ҳудудида электр таъминотида юзага келган узилишлар сабабли Миллий гвардия Қўриқлаш Бош бошқармаси томонидан барча ҳудудларда тунги вақтда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда қўриқдаги объектлар ҳамда фуқароларимиз мол-мулкини ишончли ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

26-01-2022

ХОДИМЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Ходимларнинг самарали хизмат фаолиятини олиб боришларида уларни руҳий ва психологик ҳолатининг яхши бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

24-01-2022