
Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, умидли ёшларни саралаш ва уларни интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш ҳамда йигит-қизларнинг кўникмаларини мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида куни кеча “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.



Қашқадарё вилоятидаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактабида вилоятдаги куч-тузилмалардаги ҳарбий хизматчи ва ходимлар, шунингдек ўқувчилар иштирок этиб, турли йўналишларда берилган ўз билимларини синовдан ўтказдилар.


