
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ўртасида "Бобур меросининг ўрни ва аҳамияти мавзусида" иншолар танлови бўлиб ўтди.
Умидли мўйқалам соҳибларини аниқлаш, уларнинг ижодини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловда Андижон давлат педагогика университети профессор ўқитувчилари 5 баллик тизимда баҳолаб боришди.



Қизғин кечган ижодий кечада ўз иқтидорларини сафдошларига нисбатан кучлироқ намойиш этган ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


