
Сўз бойлигини кенгайтириш ва янги билимларга эга бўлишга имконият яратадиган китоб мутолаасига йигит-қизларни янада кенгроқ жалб этиш мақсадида куни кеча Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув маркази масъуллари ташаббуси билан Зомин туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Китобхонлик – комиллик пойдевори” шиори остида учрашув ташкил этилди.



Тумандаги ҳарбийлаштирилган мактабнинг “Темурийлар издошлари” синфи ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда ўқувчилар бадиий ва болалар адабиёти намуналаридан тузилган саволларга тезкорлик билан жавоб қайтардилар. Шунингдек, насрий эртаклар ҳамда болалар шоирларининг шеърларидан ҳам йиғилганларга ифодали ва чиройли талаффузда, таъсирли ижро маҳоратини ҳам намоён этдилар.
Ўқув марказ тингловчилари эртамиз эгаларининг билимлари ҳамда уларнинг китоб мутолаасига ошноликларини кўриб, уларни келгусида жаҳон адабиёти дурдоналари билан ҳам яқиндан танишларини тавсия этдилар.
Қизиқарли беллашув якунида иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.