O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
01.02.2023
КЎПЛАБ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ ЎТГАН “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ”

Сирдарё вилоят “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари ташаббуси билан Янгиер шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллари билан ҳамкорликда Янгиер шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлимида ёшлар учун "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиал талабалари учун “Қўриқлаш” хизмати афзалликлари тушунтирилиб, замонавий қўриқлов воситалари турлари, шунингдек, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ фаолияти, мазкур экипаж аъзоларининг турли вазиятларда дуч келган қизиқарли воқеалари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида талабалар билан давра суҳбат ташкил этилди. Суҳбатда соҳа вакиллари талаба ёшларга ушбу соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.

Шундан сўнг ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, вилоят “Қўриқлаш” бошқармасининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ фаолияти ва ҳозирги кунда фойдаланилаётган махсус воситалар, ҳарбий хизматчиларнинг қурол аслаҳалари ҳамда фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан бирламчи ёнғин қутқарув амалиётида фойдаланиладиган техника ва асбоб анжомларининг намойишлари ўтказилди.

Ушбу тадбир сўнгида талабалар иштирокида спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарси ўтказилди. Мақсад – ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, уларни янада саломатликларини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Ташкил этилган очиқ эшиклар куни ҳам талабалар хотирасида узоқ вақт сақланиб қоладиган унутилмас таассуротларга бой ўтди.