O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
30.03.2021
КЎПРИК УСТИДА ТЎХТАТИЛГАН АЁЛ

Жорий йилнинг 28 март куни соат 09.30ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро А.Ш. икки нафар (6 ва 3 ёшдаги) фарзандларини Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи “Сирдарё” дарёси устида жойлашган кўприкдан ташламоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда хизмат ўтаётган Қўриқлаш бошқармаси 2-Алоҳида отряд ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Ҳолат юзасидан, Тўрақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимият вакиллари ва оила аъзоларига хабар берилган.

Ҳозирда туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Охирги янгиликлар

ЯНГИ ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИШ БОРАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ МАҲАЛЛАЛАР КЕСИМИДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Қўрғонтепа туман Қўриқлаш бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мулкий турдаги жиноятларга қарши аҳоли яшаш хонадонлари,савдо мажмуалари ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи тижорат дўконлари ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга қўриқлаш хизматининг афзалликлари юзасидан тушунтириш тарғибот тадбирлари олиб борилди.

13-08-2022

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК – ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ ЭНГ АСОСИЙ ОМИЛДИР

Шахсий таркиб орасида ҳуқуқий маданиятни кучайтириш, қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида бохабар этиш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаларида "Профилактика куни" муносабати билан давра суҳбати ва очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

12-08-2022