O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
23.09.2022
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Мактаб ўқувчиларини ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда шукроналик хиссини уйғотиш ҳамда миллий спорт турларимизга жалб қилиш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Ховос туман Халқобод МФЙда жойлашган 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида ходимлар томонидан Миллий гвардия фаолияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Учрашувда ўқувчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Ёшлар ўзларини ишга кириш, келгусида касб танлаш ва соҳаларнинг қийинчиликлари бўйича қизиқтирган саволларига масъул ходимлар томонидан атрофлича жавоблар олишди. Давра суҳбати давомида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасининг қурол-аслаҳалари намойиш этилди. Ушбу тадбир давомида ёшларда ўзгача қизиқиш қолдирган спортнинг камондан отиш тури бўйича ўтказилган маҳорат дарси бўлди десак адашмаймиз, чунки ёшлар бу спорт тури бўйича ўзларининг мерганлик маҳоратларини синаб кўришди. Бундай тадбирлар эса келажагимиз эгаларини келгуси ҳаёт йўлида катта аҳамият касб этади.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022