
Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси ташаббуси билан Президент таълим муассасалари агентлиги Қўшкўпир туман ихтисослаштирилган мактабида “Беш муҳим ташаббус” доирасида маъданий-маърифий ва спорт тадбирлари бўлиб ўтди.


Жумладан, ходимлар томонидан спортнинг камондан отиш тури бўйича мусобақа, турникда тортилиш ва тош кўтариш йўналиши бўйича маҳорат дарслари ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўқувчиларга мазкур спорт турларидан биринчиликни қўлга киритишда нималарга эътибор қаратиш зарур эканлиги тушунтирилди.



Шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб битирувчилари билан “Ватанга садоқат – энг олий хизмат!” шиори остида олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқиш кириш тартиби ва ҳарбийлик касбини танламоқчи бўлган йигит-қизлар учун қимматли маълумотларга бой давра суҳбати хам ташкиллаштирилди.


Ўтказилган тадбир орқали ёшлар ўзлари учун керак бўлган кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.