O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
26.01.2022
МАМЛАКАТИМИЗ МЕРГАНЛАРИ ХАЛҚАРО ТУРНИРДА 1-ЎРИННИ ЭГАЛЛАШДИ

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва камондан отиш миллий терма жамоа аъзолари 17-25 январь кунлари Россия Федерациясининг Орёл шаҳрида дўстлик учрашуви очиқ халқаро турнирида иштирок этишди. Ўзбекистонлик ҳамда Россиялик энг кучли мерганлар иштирок этган мазкур ўртоқлик учрашувида спортчилар "Классик", “Микс” ҳамда "Компаунд" йўналишларида ўз имкониятларини синаб кўришди.

Мазкур мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзоларидан Абдусатторова Зиёдахон ва Содиқов Амирхон фахрли биринчи ўринни ҳамда Юнусова Камола ва Унгалов Озодбек фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди. Бугун эрта тонгдан халқаро турнирда иштирок этиб юртимизга ғалаба билан қайтган терма жамоа аъзолари Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди. Эслатиб ўтамиз мамлакатимиз мерганлари 500 нафар спортчи ва 80 та спорт клублари вакиллари ичида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди.

Охирги янгиликлар

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ- УЧИНЧИ РЕНЕССАНС БУНЁДКОРЛАРИ

Кўкдала тумани Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилганлигига қарамай кўплаб истеъдодли ёшлар камол топаётган замин дейиш мумкин. Куни кеча туманда жойлашган Педагогика коллежида Вилоят Қўриқлаш Бошқармаси ташаббуси билан бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 500 нафар йигит-қизни ўз атрофида бирлаштирган “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди.

25-05-2022

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ МУҲИМ МАСАЛА

Ходимлар орасида хизмат интизоми бузилиш ҳолатларининг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган турли ҳуқуқбузарлик ҳолатларини барвақт аниқлаш, соҳага доир қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан таништириш мақсадида куни кеча Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида “Жиноятчиликка қарши курашиш-устувор вазифамиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

24-05-2022

МУЛКИЙ ТУРДАГИ ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЗАРБДОР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА

Куни кеча “Қизил” ҳудудга киритилган маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Наманган Шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ва Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Наманган шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғи томонидан, шаҳарнинг “Ғишткўприк” маҳалласида ўрганишлар олиб борилди.

23-05-2022