O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
23.03.2023
МАҲАЛЛАБАЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Сирдарё туманидаги Адолат, Бунёдкор, Камолот, Улуғбек ва Дўстлик маҳаллаларида яшовчи фуқароларга вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро хонадонлари ва объектларини қўриқловга олиш борасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Тарғибот ва ташвиқот ишлари жараёнида маҳаллаларда яшовчи фуқароларга "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, тарифлари, яратилаётган имкониятлар ва соҳада ҳозирги кунда фойдаланилаётган замонавий технологиялар ҳамда ойлик тўловлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунинг билан бирга фуқаро хонадонлари, ижтимоий хизмат кўрсатувчи савдо дўконларига бепул ўрнатиб берилаётган огоҳлантирилувчи хабар берувчи ускуналарни ўрнатиш бундай замонавий техникалар турли хил жиноятлар ва ўғирликларнинг сонининг камайиши, аҳоли хотиржамлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Аҳолига Миллий гвардия "Қўриқлаш" хизмати фаолияти ҳақида маълумотлар, объект ва хонадони техник қўриқлаш марказларига ва пунктларига улаб қўриқланишини таъминлаш учун онлайн аризалар расмийлаштириш тартиби жорий қилинганлиги ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир жараёнида 60 дан ортиқ фуқаролардан хонадонлар ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда савдо шахобчаларини қўриқловга топшириш борасида аризалар олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди ва "Қўриқлаш" бўлимининг янги техник қўриқлаш марказига уланди.
Бу каби ишлар "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Охирги янгиликлар

ЯНА БИР МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН ТАФСИЛОТЛАРИ ТИНГЛОВЧИЛАРГА ТУШУНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, шахсий таркибга ҳуқуқий маълумотлар бериш мақсадида куни кеча Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини масъуллар иштирокида тушунтирилди.

23-03-2023

КИТОБ – БЕМИННАТ ДЎСТ

Куни кеча Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув маркази масъуллари ташаббуси билан Зомин туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Китобхонлик – комиллик пойдевори” шиори остида учрашув ташкил этилди.

23-03-2023

МАҲАЛЛАБАЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Сирдарё туманидаги Адолат, Бунёдкор, Камолот, Улуғбек ва Дўстлик маҳаллаларида яшовчи фуқароларга вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро хонадонлари ва объектларини қўриқловга олиш борасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

23-03-2023