O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
26.07.2021
МЕҲНАТ ТАЪТИЛИДА КИМ НИМА БИЛАН МАШҒУЛ?

Ёз – нафақат ўқувчилар учун таътил вақти балки, ижтимоий соҳадаги баъзи ходимлар учун ҳам жадвал асосидаги навбатдаги дам олиш кунларига чиқиш имконини берувчи фаслдир. Кўпчилик ходимлар бу фаслда оиласи билан табиат қўйнида мароқли дам олишга борса яна кимдир томорқада полиз экинларининг парвариши билан яна кимдир эса боғбончилик билан шуғулланади.

Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси тарбиявий ва мафкуравий ишлар гуруҳи, психолог ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан меҳнат таътилида бўлган ходимларнинг оилавий шароити ва таътил давомида нималар билан шуғулланаётганликлари ўрганилди.

Масалан, ходимлар орасида дам олиш кунларини асаларини кўпайтириш, узум етиштириш, иссиқхона шароитида турли маҳсулотлар олиш ҳамда турли гуллар парвариши билан шуғулланиб ҳам оила бюджетига фойда келтиришаяпти ҳам бўш вақтларини мазмунли ўтказишяпти. Айни дамдаги кескин ва таҳликали шароитни инобатга оладиган бўлсак,пандемия даврида меҳнат таътилини ўйда оила билан ўтказиш энг самарали, хавфсиз ва ишончли йўлдир.

Охирги янгиликлар

БОЛА АСРАБ ОЛИШ ИСТАГИДАГИ ОТА-ОНАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота онасидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан, Чирчиқ шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ота-оналарига қайтариш, васий танлаш ва фарзандликка олишга кўмаклашиш мақсадида, бир гуруҳ оилалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

19-09-2021

ДОРИХОНАГА КИРГАН ШАХСНИНГ ҒАРАЗЛИ НИЯТИ АМАЛГА ОШМАДИ

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 22:32да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани қўриқлаш бўлими 1-сонли техник қўриқлаш марказига Ғазалкент шаҳар, Марказий МФЙ, Шифокорлар кўчасида жойлашган дорихонадан “ташвиш” хабари келиб тушган.

19-09-2021

ТРИАТЛОН СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йил 17 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг триатлон тури бўйича «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги учун мусобақа бўлиб ўтди.

18-09-2021