O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
19.03.2023
Миллий гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Президент мактабида камондан отиш спорт тури бўйича навбатдаги машғулотлар ўтказилди

Ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш мақсадида Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Бухоро шаҳрида жойлашган Президент мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида камондан отиш спорт тури бўйича машғулот ташкил этилди. Унда дастлаб камоннинг умумий тузилиши, келиб чиқиш тарихи ҳамда нишонга олиш учун ёйни йўналтириш усуллари ҳақида яна бир бор маълумотлар берилди.

Ҳаваскор мерганлар навбатдаги кўникмаларни олишганларидан сўнг, ушбу спорт турида ўз имкониятларини синаб кўришди. Ҳар бир иштирокчи ғолиблик учун астойдил кураш олиб бориб, тадбирни янада кўтаринки руҳда бўлишини таъминлаб беришди.

Охирги янгиликлар

ЯНА БИР МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН ТАФСИЛОТЛАРИ ТИНГЛОВЧИЛАРГА ТУШУНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, шахсий таркибга ҳуқуқий маълумотлар бериш мақсадида куни кеча Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини масъуллар иштирокида тушунтирилди.

23-03-2023

КИТОБ – БЕМИННАТ ДЎСТ

Куни кеча Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув маркази масъуллари ташаббуси билан Зомин туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Китобхонлик – комиллик пойдевори” шиори остида учрашув ташкил этилди.

23-03-2023

МАҲАЛЛАБАЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Сирдарё туманидаги Адолат, Бунёдкор, Камолот, Улуғбек ва Дўстлик маҳаллаларида яшовчи фуқароларга вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро хонадонлари ва объектларини қўриқловга олиш борасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

23-03-2023