O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
12.05.2022
МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗДА КИТОБСЕВАР МИЛЛАТ ШИОРИ ОСТИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Китоб - инсонни буюкликка етакловчи восита, у инсонни комиллик сари элтувчи, дунёқарашини ўсишига, зеҳнини ўткир, фикрларни теран бўлишига сабабчидир.

Дарҳақиқат, айни кунларда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 4-ташаббуси ҳам айнан ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда уларнинг китобхонлик маданиятини оширишга қаратганлиги алоҳида рамзий маънога эга.

Шу маънода, Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бўлими билан ҳамкорликда ўқув марказ тингловчилари учун “Китобсевар миллат” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир давомида сўз олганлар китобнинг инсон камолотидаги ўрни беқиёслиги, айниқса ёшларни дарсликлардан ташқари бадиий китоблар ўқишга кенг тарғиб қилиш, улар билимларини ошириши билан бирга кенг дунёқарашини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этишлигини, китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақлнинг чироғи, билим манбаи эканлиги, китоб билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтириши, балки унга жаҳонни танитиши ва эзгулик сари етаклашини таъкидлаб ўтдилар. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Давра суҳбатидан сўнг ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилар учун китоб ярмаркаси ташкил этилди. “Фарғона китоб олами” ўзининг мингдан зиёд илмий-оммабоп ва бадиий мазмундаги энг янги адабиётлари намуналари билан қатнашдилар. Ярмаркада тарихий, детектив ва ҳуқуқий мавзудаги китоблар тингловчиларнинг эътиборини тортди.

Охирги янгиликлар

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ- УЧИНЧИ РЕНЕССАНС БУНЁДКОРЛАРИ

Кўкдала тумани Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилганлигига қарамай кўплаб истеъдодли ёшлар камол топаётган замин дейиш мумкин. Куни кеча туманда жойлашган Педагогика коллежида Вилоят Қўриқлаш Бошқармаси ташаббуси билан бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 500 нафар йигит-қизни ўз атрофида бирлаштирган “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди.

25-05-2022

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ МУҲИМ МАСАЛА

Ходимлар орасида хизмат интизоми бузилиш ҳолатларининг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган турли ҳуқуқбузарлик ҳолатларини барвақт аниқлаш, соҳага доир қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан таништириш мақсадида куни кеча Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида “Жиноятчиликка қарши курашиш-устувор вазифамиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

24-05-2022

МУЛКИЙ ТУРДАГИ ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЗАРБДОР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА

Куни кеча “Қизил” ҳудудга киритилган маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Наманган Шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ва Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Наманган шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғи томонидан, шаҳарнинг “Ғишткўприк” маҳалласида ўрганишлар олиб борилди.

23-05-2022