O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
23.09.2022
МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗДА ҲАРБИЙ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ОИД ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

Бугунги кунда Миллий гвардия бўлинмаларида ҳарбий ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда шахсий таркибни соғлигини сақлаш мақсадида ҳафтанинг пайшанба кунлари "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилган. Ана шундай тадбирлардан бири 22 сентябрь куни Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида ҳарбий хизматчи ва ходимлари билан "Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар" мавзуси бўйича Фарғона ҳарбий суди, ҳарбий прокуратура масъуллари билан ҳамкорликда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашув давомида масъуллар томонидан тингловчиларнинг ҳарбий интизомга риоя этишлари, командир ва бошлиқлар томонидан қўйилаётган вазифаларни аниқ ва сўзсиз бажаришлари, шунингдек, ҳарбий жиноятлар ва уларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди. Тадбир сўнгида ўқув марказ шахсий таркиби томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022