O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
22.06.2022
МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА НАВБАТДАГИ БИТИРУВ МАРОСИМИ

Бугунги кунда Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув марказларида ҳарбий хизматчи ва Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларини, ички ишлар органлари сафдорлар таркиби ҳамда вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг янги тизими ташкил этилган бўлиб, ўқув жараёнида замонавий ахборот ва педагогик технология воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ташкил этилмоқда. Яратилган шароитларнинг натижаси эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга интеллектуал салоҳиятга эга профессионал кадрларни етказиб берилаётганлиги.

Куни кеча, Фарғона Минтақавий ўқув марказларида белгиланган ўқув курси давомида ўз билимларини оширган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг бир гуруҳига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази бошлиғи подполковник Ж.Мирзалиев кириш сўзи билан очиб, тингловчиларни ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади. Ўқув йиғини давомида ўзининг намунали хулқи, тартиб интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган, аъло баҳоларга ўқиган, спорт мусобақасида яхши натижага эришган тингловчиларга марказ бошлиғининг буйруғи асосида Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Охирги янгиликлар

ЯНА БИР МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН ТАФСИЛОТЛАРИ ТИНГЛОВЧИЛАРГА ТУШУНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, шахсий таркибга ҳуқуқий маълумотлар бериш мақсадида куни кеча Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини масъуллар иштирокида тушунтирилди.

23-03-2023

КИТОБ – БЕМИННАТ ДЎСТ

Куни кеча Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув маркази масъуллари ташаббуси билан Зомин туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Китобхонлик – комиллик пойдевори” шиори остида учрашув ташкил этилди.

23-03-2023

МАҲАЛЛАБАЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Сирдарё туманидаги Адолат, Бунёдкор, Камолот, Улуғбек ва Дўстлик маҳаллаларида яшовчи фуқароларга вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро хонадонлари ва объектларини қўриқловга олиш борасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

23-03-2023