O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
26.09.2022
МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида куни кеча Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 30 нафар тингловчиларга сертификатлар топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тингловчиларнинг касбий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув йиғини давомида малакали мутахассислар иштирокида мунтазам равишда амалий семинар ва тренинглар, факультатив машғулотлар ҳамда бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Асосийси, уларнинг билим ва кўникмалари ҳам амалий ҳам назарий тарзда мустаҳкамланди.

Тантанали тадбирда ўқув маркази бошлиғи полковник Ж.Мирзалиев тингловчиларни ўқув курсларини муваффақиятли якунлаганликлари билан муборакбод этиб келгусидаги хизмат фаолиятларига зафарлар тилади. Шунингдек, ўқув йиғини давомида сафдошларига ўрнат бўлган ходимларга ўқув маркази бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022