O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
06.08.2022
МУЗЕЙ – ЎТМИШ ВА КЕЛАЖАКНИ БОҒЛОВЧИ КЎПРИК

Юртимиз тарихи, халқимизнинг бой маънавий мероси ҳақида тушунчага эга бўлиш, ундан бугунги авлодни хабардор этишда музейларнинг ўрни катта. Шу боис мамлакатимизда мазкур муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг замон талаблари даражасида иш олиб бориши учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда.

Куни кеча Наманган ва Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун тарихнинг жонли хилқатлари ҳақида сўзловчи экспонатлар билан таништириш мақсадида музейларга саёҳат ташкил этилди.

Жумладан, Наманган вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари билан “Наманган вилоят тарихи ва маданияти” Давлат музейига саёҳат уюштирилди. 100 мингдан ортиқ экспонат сақланаётган ушбу масканда ходимлар турли асори-атиқалар билан яқиндан танишдилар. 8 бўлим ва 7 та кўргазмалар залидан жой олган буюмлар орасида ибтидоий жамоалар фойдаланган ов, уй-рўзғор буюмлар ходимларда катта таассурот қолдирди.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳарлараро Қўриқлаш бўлими шахсий таркиби ҳам Бекобод шаҳрида жойлашган “Ўзметкомбинат тарихи” музейига ташриф буюришиб, турли ноёб металларнинг ишлаб чиқарилиш жараёни акс этган фотолавҳалар билан яқиндан танишдилар.

Бугунги кунда республика миқёсидаги музейларда юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 211 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда, улар билан ходимларни яқиндан таништириш, юрт посбонлари қалбида она ватан туйғусини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Охирги янгиликлар

ЯНГИ ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИШ БОРАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ МАҲАЛЛАЛАР КЕСИМИДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Қўрғонтепа туман Қўриқлаш бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мулкий турдаги жиноятларга қарши аҳоли яшаш хонадонлари,савдо мажмуалари ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи тижорат дўконлари ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга қўриқлаш хизматининг афзалликлари юзасидан тушунтириш тарғибот тадбирлари олиб борилди.

13-08-2022

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК – ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ ЭНГ АСОСИЙ ОМИЛДИР

Шахсий таркиб орасида ҳуқуқий маданиятни кучайтириш, қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида бохабар этиш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаларида "Профилактика куни" муносабати билан давра суҳбати ва очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

12-08-2022